Skip to content

Эркаклар саломатлиги

Эркаклар саломатлиги учун маҳсулотлар
Тегишли натижалар топилмади.

Эркаклар - Озуқа моддаларга бўлган алоҳида эҳтиёжлар.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги нозик, лекин аҳамиятли фарқлар ҳақида кўп нарса айтилган.  Бироқ, эркаклар ўзларининг тана тузилишлари туфайли озуқа моддаларига нисбатан ноёб эҳтиёжларга эга эканлигини билармидингиз?

Ушбу фарқлар озиқ-овқатга нисбатан афзалликларида ҳам билинади.   Аёллар кўпроқ назорат қилинадиган ва соғлом овқатланишга мойил, шу ўринда эркаклар эса ўзларига мазали туюлган нарсани танлашади.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, кўпинча эркаклар ўз саломатлигига эътибор бермас экан. Фақат 73% эркаклар ҳар куни мева ва сабзавотларни истеъмол қилишади. Аммо ҳар куни гўшт ва колбаса маҳсулотларини истеъмол қилишади.  Аёлларда ҳаммаси бошқача. Деярли 93% аёллар ҳар куни мева ва сабзавотларни истеъмол қилишади ва атиги 35% аёллар ўзларининг кундалик рационига гўшт ва колбаса маҳсулотларини киритишади.

Эркаклар/аёлларнинг озуқа моддаларга суткалик эҳтиёжлари.

Микроэлемент Эркак Аёл
Магний 350 мг 300 мг
Цинк 10 мг 7 мг
В1 витамини 1,2 мг 1,0 мг
В2 витамини 1,4 мг 1,1 мг
В6 витамини 1,5 мг 1,2 мг

Мушаклар магнийга муҳтож

Жинсидан қатъи назар, магний ҳар кимга керак.  У энергия алмашинувида, скелет аппаратини барқарорлаштиришда ва мушакларга нерв импульсларини узатишда асосий роль ўйнайди.  Шунингдек, у мушакларнинг қисқариши учун зарур.

Эркакларда мушак массаси кўпроқ бўлганлиги боис, улар кўп миқдорда магнийга муҳтож. Бундан ташқари, эркаклар терлашда кўп магний йўқотишади.  Айниқса спортчилар унинг даражасини кузатиб боришлари муҳим, чунки интенсив жисмоний фаоллик организмни анаэроб юкламаларга олиб келади, бу эса кислород етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин. Магний лактатни чиқаришга ёрдам беради ва бардошлиликни оширади.

Селен - эркаклар фертиллигини қўллаб-қувватлаш

Селен кўпгина метаболик жараёнларда иштирок этади ва ҳужайралар саломатлиги ва иммун тизимини қўллаб-қувватлайди. Айниқса у эркаклар учун муҳим, чунки сперма ишлаб чиқарилишига ёрдам беради ва эркаклар фертиллигини қўллаб-қувватлайди. 

Ёш ўтган сари сперма ишлаб чиқарилиши пасаяди, шунинг учун селенга бой бўлган рацион жуда муҳим ҳисобланади.  Селен манбаларига гўшт, балиқ, тухум, ясмиқ ва спаржа киради.  Бироқ, ҳозирги пайтда тупроқлар селенга бой эмас, бу эса ушбу микроэлементнинг ўсимлик маҳсулотларидан олинишини қийинлаштиради. Бундан ташқари, тупроқларни жадал ўғитлаш ўсимликлар томонидан селеннинг ўзлаштирилишини пасайтиради.

Цинк - эркаклар саломатлиги элементи.

Цинк эркаклар жинсий гормони ҳисобланган тестостероннинг муҳим компоненти ҳисобланади.   Эркаклар, айниқса оталикни режалаштираётган эркаклар цинк етарли даражада истеъмол қилинишини кузатиб боришлари керак.  У тестостероннинг нормал даражасини ва фертилликни қўллаб туради.

Тестостерон ҳам мушак тўқимасининг ривожланишига ва фертилликка таъсир кўрсатади. Эркакларда тестостероннинг юқорироқ даражаси уларнинг мушак массаси аёлларникига қараганда кўпроқ эканлигининг натижасида ҳисобланади. Эркаклар цинк етарли даражада келиб тушишини таъминлаш учун ўз овқатланиш рационини тўғрилаб олишлари лозим. Суткалик тавсия - эркаклар учун 15 мг ва аёллар учун 12 мг. Цинк манбалари гўшт, сут, дон маҳсулотлари ёки кунгабоқар уруғлари ҳисобланади. Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашда ва тайёрлашда улардаги озуқа моддалари парчаланиши мумкин.